Линклар

logo-print

Ногиронларга кўмак керак


Нурбек Самарқанд шаҳрининг Равот маҳалласида яшовчи Қўқон Алиқуловнинг беш фарзандидан учтаси ногирон. Оила иқтисодий ночор бўлгани сабабли уларни даволатишга қурби етмайди.

Қ.Алиқуловнинг катта фарзанди Ҳаёт 16 ёшда. Унинг икки оёғи ишламайди. 14 ёшли Ғиёсиддин ҳамда уч ёшли Рухсора ҳам ногирон.

Фарзандларнинг онаси Боғигул Абдуллаеванинг айтишича, ногирон болаларини даволатиш ёки уларга етарли шароит яратиб беришга оиланинг қурби етмайди. Болаларнинг бирортаси ҳам мактабга қатнамайди. Охирги 4-5 йил давомида маҳалла оқсоқоли, маҳаллий ҳокимлик ва бошқа тегишли ташкилотлар вакилларидан бирортаси оила ҳолидан хабар олмаган.

Қ.Алиқуловнинг таъкидлашича, кейинги пайтларда болаларига нон топиб бериш ҳам жиддий муаммо бўлиб қолган.

Равот маҳалласи оқсоқоли Олтин Шомирзаевнинг билдиришича, Қ.Алиқуловнинг ногирон фарзандларига маҳалла томонидан доимий равишда ёрдам ажратиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисидаги қонунига зиддир. Ҳокимлик бунинг учун маҳаллага маблағ ҳам ажратмайди.
XS
SM
MD
LG