Линклар

Боснияда Македония Президенти ва яна саккиз одам жасадлари топилди.

  • Ҳасанжон

Босниянинг тоғли минтақасида кеча ҳалокатга учраган самолётдаги Македония Президенти Борис Трайковский ва яна саккиз нафар ҳукумат расмийсининг жасадлари топилди.
47 ёшда бўлган Трайковский Мостар шаҳрида ўтаётган халқаро анжуманда қатнашиш учун учиб кетаётган бўлган.
Бугун эрталаб Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавиер Солана Македония пойтахти Скопье шаҳрига келди. Айни пайтда, Президент вафоти муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди. Солана Европа Иттифоқи Македонияни қўллаб-қувватлашини билдирди: “Македония фуқаролари Европа Иттифоқи сиз билан бирга бўлишига, сизларга ёрдам кўрсатишни давом эттиришига, бундан бир оз олдин бошланган жараёнларда сиз билан ҳамнафас бўлишига имонингиз комил бўлсин ”, - деди Хавиер Солана.
Македония Конституциясига мувофиқ Парламент раиси Любко Йордановский вақтинча Президент вазифасини бажармоқда. Президентлик сайловлари эса 40 кун ичида ўтказилади.
XS
SM
MD
LG