Линклар

Бугун Ливия таъқиқланган қуролларни йўқ қила бошлади

  • Ҳасанжон

Бугун Ливия ичига кимёвий моддалар тўлдирилиши мўлжалланган 3 минг 300та бомбани йўқ қилишга киришди.
5 мартгача давом этиши режалаштирилган ушбу жараённи Бош қароргоҳи Хаагада жойлашган “Кимёвий Қуролларни Таъқиқлаш” номли ташкилот мутахассислари кузатадилар.
Ливия ҳукумати ўзининг ядровий ва бошқа қуроллар дастуридан воз кечгани эвазига пайшанба куни АҚШ ҳукумати америкаликларнинг Ливияга саёҳат қилишларини таъқиқловчи қонунни бекор қилди. Мазкур қонун бундан 23 йил олдин қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG