Линклар

logo-print

Япониядаги суд диний секта лидерини олий жазога ҳукм этди

  • Ҳасанжон

Бугун Япония суди диний секта лидери Шохо Асахарани ўлим жазосига ҳукм қилди. Асахара 1995 йилда Токио метросида газ ҳужуми уюштирганликда айбланган. Ўшанда 12 одам нобуд бўлган ва 5 мингдан ортиқ одам заҳарланган эди.
Асахара ўз тарафдорларига оддий ва кимёвий қуроллар тўплаш ҳақида кўрсатма берганликда айбланди.
Айни пайтда, Япония суди “Олий Ҳақиқат” номли диний секта лидери Шохо Асахарани 27 одам ўлдирилиши билан боғлиқ жиноятларга ҳам алоқадорликда айблади.
XS
SM
MD
LG