Линклар

logo-print

Шимолий Кореянинг ядровий дастурлари бўйича олти давлат вакиллари иштирокидаги музокараларнинг иккинчи давраси бугун ниҳоясига етди.


Азизулло Орол

Музокараларда тарафлар июн ойининг охирида Пекинда қайта учрашишга келишдилар.

Жанубий Корея вакили Ли Су Ҳюкнинг айтишича¸ АҚШ¸ Шимолий Корея ¸ Жанубий Корея¸ Россия¸ Хитой ва Япония делегациялари музокараларнинг учинчи даврасини шу йилнинг иккинчи чорагида ўтказишга келишганлар.

Россия Ташқи Ишлар вазирининг муваққат ўринбосари Александр Лоссюковга кўра¸ тўрт кун давом этган музокараларда маълум натижаларга эришилган. Унинг айтишича¸ асосий натижа ишчи гуруҳини ташкил этишга келишилгани бўлди.
XS
SM
MD
LG