Линклар

Бугун Покистонда юз берган отишмада 11 киши ҳалок бўлди.


Азизулло Орол

Покистон ҳарбий кучлари матбуот вакилининг билдиришича¸ бугун мамлакатнинг тоғли минтақасида терроризмга қарши олиб борилган ҳарбий амалиëтлар давомида 11 киши нобуд бўлди ва 6 одам жароҳатланди.

Генерал майор Шавкат Султон¸ отишма Афғонистон чегараси яқинидаги Жанубий Вазиристон минтақасида Покистон аскарлари билан террорчиликда гумон этилган шахслар ўтртасида руй берганини ва 11 киши нобуд бўлганини тасдиқлади. Бироқ¸ бу борада атрофлича маълумот беришдан бош тортди.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра¸ нобуд бўлганлардан 7 нафари афғонлардир.
XS
SM
MD
LG