Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:35

Ироӄ: Конституция лойиҳаси ваӄтида таӄдим этилмадими?


Фарангис Саид Маълумки, шу кунларда Ироӄӄа оид икки масала кун тартибига чиӄӄан. Биринчиси сайловларни ўтказиш йўли ва муддати, иккинчиси эса мамлакат янги конституциясини ӄабул ӄилиш масаласи.

Режага кўра, 27 феврал куни Ироӄнинг янги конституцияси лойиҳаси устидаги ишлар якунланиши керак эди. Аммо маълумотларга ӄараганда, бу ишлар тугатилмаган, чунки Ироӄ Бошӄарув Кенгаши аъзолари конституциянинг сўнгги лойиҳаси устида келиша олмаганлар. Мана шу мавзуни бугун Фарангис Саид кузатиб бормоӄда.

СУ: Фарангис, Ироӄ Бошӄарув Кенгаши аъзолари орасидаги тортишувларга айнан ӄайси масалалар сабаб бўлди?

ФС: Ироӄ Бошӄарув Кенгашининг конституция лойиҳаси устида ишлаётган аъзолари орасида вужудга келган тортишувларга сабаб бўлган масалалар бир нечта. Хусусан, Ислом роли ва курдлар мухторияти масаласи.

Ислом ролига келсак, давлат исломий бўлиши керакми, шариат ӄонуни наӄадар ҳисобга олиниши керак, деган саволлар анчадан бери муҳокама ӄилинмоӄда.

Курдлар мухторияти масаласида эса тортишувларга мухторият ҳудудининг чегаралари сабаб бўлмоӄда. Чунки Ироӄ Бошӄарув Кенгашидаги курд вакиллари чегараларни кенгайтиришни талаб ӄилишмоӄда.

Тортишувларга сабаб бўлган яна бир масала – президентлик ҳокимияти ва унинг структураси масаласи. Президентлик муштарак бўлишига келишилган эди. Бугунги кунда президентлик кенгашига уч киши кириши керакми ёки беш кишими, улар айни ваӄтда муроса асосида бошӄариши керакми давлатни ёки уларнинг бири раис этиб сайланиб, якуний ӄарор ӄабул ӄилиш салоҳиятига эга бўлиш керакми, деган саволлар муҳокама ӄилинмоӄда.

СУ: Конституция лойиҳаси бугун тайёр бўлиши керак эди. У тайёр эмас. Бу нимани англатади? Муҳокамалар давом этадими?

ФС: Ҳаӄиӄатан ҳам, 28 феврал шанба кунигача лойиҳа устидаги муҳокамалар якунланиши керак эди. Аммо жума куни Бағдоддаги баҳслар шу ӄадар чўзилиб кетди-ки, уларда иштирок этаётган баъзи расмийлар норозилик тариӄасида хонани тарк этишган бўлса, бошӄалари чарчаганидан уйига кетгани айтилмоӄда. Ӄолганлари тунда ҳам муҳокамаларни давом эттиришган, лекин кворум, яъни ӄарор ӄабул ӄилиш учун талаб ӄилинадиган овоз берувчилар етарли бўлмагани боис, овоз бериш жараёни ҳам ўтказилмади.

Бугун, яъни шанба куни муҳокамалар давом эттирилди.

Жума кечӄурун Ироӄ Бошӄарув Кенгаши вакили Аднан Пачачий маслаҳатчиси, муҳокамаларда иштирок этган Фейсал Истрободий муддатгача муҳокамалар тугашига умид ӄилишини айтган эди. Бошӄарув Кенгашининг яна бир аъзоси Маҳмуд Усмон лойиҳа устидаги ишлар яна ваӄт талаб ӄилишини айтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, кенгаш аъзоларига соат 12гача ваӄт берилган.

Масаланинг ташкилий жиҳатига келсак, мен бугун радиомизнинг Ироӄ бўйича мухбири Чарлз Рекнейгел билан гаплашдим. Унинг айтишича, муросага эришилмагунича, яъни муҳокамаларда ӄатнашаётганлар якуний лойиҳани ишлаб чиӄиб, унинг учун овоз бермагунича, муҳокамалар давом этаверади. Бу иш ваӄтида якунланмагани учун жарима тўлаш ёки жазолаш деган амалиёт йўӄ. Чарлзнинг айтишича, муддатнинг белгиланиши ортида эса кўпроӄ маънавий сабаблар ётади. 28 февралгача шу ишни ӄилиб бўлишимиз керак, деб, Бошӄарув Кенгаши вакиллари, яхшироӄ, тезроӄ ишлашга мажбур бўлдилар. Муддат белгиланмаганида, бу иш янада чўзилиши мумкин эди.
Лекин, албатта, бу, муҳокамаларнинг яна 1 ойга чўзилиши мумкилигини англатмайди, чунки Ироӄда сайловлар ўтказилиши ва Ироӄ суверентитети тикланишининг муддатлари жуда аниӄ – 30 июн.

СУ: Ва албатта, бу жараёнда Ироӄ янги конституцияси катта аҳамият касб этади...

ФС: Албатта, лекин бир нарсани айтиб ўтиш керак. Ҳозирда муҳокама ӄилинаётган ва тортишувларга сабаб бўлаётган ҳужжат - доимий конституция эмас. У ўтиш даври конституцияси бўлиб, 30 июндан бошлаб Ироӄнинг ишга тушган ҳукумати ва Ироӄ халӄи учун асосий ӄонун бўлади. Албатта, Ироӄ суверенитетининг тикланиши, яъни ҳокимият АҚШликлардан ироӄликлар ӄўлига ўтишини таъминлаш учун бундай ҳужжат зарур. Ҳаӄиӄий, доимий конституция эса келаси йилда ӄабул ӄилинади.

СУ: Раҳмат.
XS
SM
MD
LG