Линклар

Давомли халқ қўзғолонлари ва халқаро ҳамжамият босимларидан сўнг якшанба куни Ҳаити Президенти Жан Бертранд Аристид мамлакатни тарк этди


Айрим малумотларга кўра, Аристид Доминикан Республикасига учиб кетган. Ахборот агентликлари тарқатган маълумотларда айтилишича, Ҳаити рахбари чет давлатлардан, хусусан Марокаш, Панама ёки Тайвандан сиёсий бош пана сўраш ниятида. Ўтган хафта унинг икки қизи Нью Йорк шаҳрига, қариндошлари ёнига учиб кетишган эди.

Кузатувчилар Жан Бертранд Аристиднинг мамлакатни ташлаб кетишини АҚШ раҳбариятининг босимлари натижаси сифатида кўрмоқдалар. Олдинроқ Оқ Уй маъмурияти Ҳаити рахбарига нисбатан кескин баёнот билан чиққан эди. Мазкур баёнотда мамлакатда юзага келган фуқаролар урушида айнан Президент Аристид ва нодемократик сиёсати сабабчи бўлгани айтилган. Шунингдек, Оқ уй матбуот котибиятининг айни баёнотида Ҳаитининг бундан буён мамлакатни бошқара олиши шубҳа остига олинган эди.
XS
SM
MD
LG