Линклар

Россиянинг Волгоград шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмлардан бирида икки аскар ҳалок бўлди, бир аскар яраланди.


ТАСС ахборот агентлигининг ҳарбий раҳбариятга таяниб хабар беришича, постда турган ефрейтор Денис Тетерин тунда қоровулликка келаётган аскарларни танимаган ва уларга қарата ўт очган. Отишмада бир аскар яраланган ва яна бири нобуд бўлган. Денис Тетерин уларнинг ўз қисмидаги аскарлар эканлигини билгач, масъулиятдан қўрқиб, ўз жонига қасд қилган.
XS
SM
MD
LG