Линклар

logo-print

Пулини ким тўласа, қўшиқни ҳам ўша танлайди


Феруза

АҚШ Давлат департаментининг яқинда эълон қилинган “2003 йилда дунёда инсон ҳуқуқлари борасидаги оид ҳисобот”ида Ўзбекистонда ОАВ ва журналистлар фаолиятига тўсқинлик мавжудлиги қайд этилган.

Хўш, ҳисоботда келтирилган даъволар қанчалик асосли?

Правда востока” газетаси собиқ ходими Сергей Ежковнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда журналистика ҳукуматга хизмат қилади.

“Қачонки журналистика ҳукуматга хизмат қилар экан, журналист раҳбариятнинг рухсатисиз ўз хоҳиши билан бирорта маълумотни чоп этиш имкониятига эга эмас. Бошқа давлатларда журналистлар жамоатчиликни мамлакат ичида ва ташқарисида бўлаётган воқеа-ҳодисалар билан таништиради. Бизда эса журналистлар ёритадиган мавзулар, улар берадиган маълумотлар, энг аввало, ҳукумат ва унинг манфаатларига йўналтирилади”, деди у.

Маҳаллий кузатувчи Алимардон Аннаев Ўзбекистон матбуоти айнан ҳукуматнинг молиявий кўмагида фаолият юритиши, журналист ўз раҳбарияти билан келишиб ишлашга мажбур экани боис, ҳар қандай маълумот ҳукумат нуқтаи назаридан талқин қилинишини билдирди. Унинг фикрича, шу жиҳатдан олиб қараганда маҳаллий матбуот ўз вазифасини аъло даражада адо этмоқда.

Ўзбекистонда чоп этиладиган кўпгина газеталар ҳақиқатан ҳам ҳукумат ёки унинг ташкилотлари нашри ҳисобланади. Масалан, “Халқ сўзи”нинг муассиси Вазирлар Маҳкамаси бўлса, “Ўзбекистон овози”ники Халқ демократик партиясидир.

А.Аннаевнинг таъкидлашича, гарчи мамлакатда ўзини мустақил ҳисоблайдиган ОАВ борлиги айтилса-да, аслида улар ҳам мустақил эмас. Чунки уларга муассислик қилаётган ташкилотларнинг ўзи ҳукумат томонидан ташкил этилган.

“Репортёр” журналистлар клуби раҳбари Обид Шабановнинг фикрича, матбуотда унда-бунда кўриниб қоладиган танқидий материаллар ҳам аслида жуда сенсация бўладиган мақолалар эмас. Уларнинг кўпчилиги эса буюртма асосида ёзилгандир
XS
SM
MD
LG