Линклар

АҚШ Афғонистонда рекорд даражада наркотиклар тайёрланганини билдирди

  • Ҳасанжон

АҚШ ҳукумати эълон қилган янги ҳисоботга кўра, жорий йилда Афғонистонда рекорд даражада наркотиклар тайёрланган. АҚШ Давлат Департаментининг ҳисоботида билдирилишича, ҳозирда Афғонистонда 61 минг гектар майдонда кўкнори ўстирилмоқда. Ҳисоботда, шунингдек 2003 йилда дунёдаги наркотик моддаларнинг учдан икки қисми Афғонистонда тайёрлангани қайд этилган.
Халқаро Валюта Жамғармаси маълумотига кўра, наркотик моддалар савдоси Афғонистон ички ялпи маҳсулоти ҳажмининг тахминан 40 – 60 фоизини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG