Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:45

Ироқ пойтахти Бағдод ва Карбало шаҳридаги портлаш тафсилотлари


Бағдоддан 80 км узоқликдаги Карбало шахрининг 5 ойида юз берган портлаш ўнлаб ироқликлар ҳаëтига нуқта қўйди. Карбало шаҳри дунë шиалари учун муқаддас қадамжо ҳисобланади¸портлашлар эса шиа оламида ашира куни, дея нишонланадиган кунга тўғри келди. Хўш, пайғамбар авлодлари ўлдирилган кун сифатида нишонланадиган 2 март куни Карбалода юз берган портлашлар нимадан дарак?

Ҳозирча Карбалодаги Муҳаммад пайғамбар набиралари қабри ëнида юз берган портлашлар юзасидан хеч ким ўз зиммасига маъсулият олгани йўқ.

Ироқдаги мухбирларимиз хабарига кўра фожеа кўлами ва даҳшати жуда катта.

Карбалодаги воқеаларни ўз кўзи билан кўрган мухбиримизга кўра¸ портлаш оқибатида 50 дан ошиқ киши ҳалок бўлган¸ярадорлар сони 100дан ортиқ. Гувоҳларга кўра, портловчи ускуна сумка ëки қути ичида бўлган.
Ироқ расмийлари аввалига портлаш худкуш бомбачи тарафидан уюштирилди деган маълумотни тарқатишган эди. Коалиция таркибидаги Полша харбийлари эса портлашлар минометлардан оломонга қараб ўқ узилиши натижасида юз берганлигини таъкидлашмоқда.
Айни вақтда Бағдоддаги Козимия масжидида ҳам Карбалодаги ходисага уйғун тарзда портлашлар юз берди.

Бағдодда 60 дан ошиқ кишининг нобуд бўлгани айтилмоқда. Ярадорлар сони 200 атрофида.
Портлашларнинг Шиа оламида пайғамбар набираси имом Хусайн хотирасига бағишланган маросим кунида юз бериши қурбонлар сонининг кўп бўлганига сабаб бўлди.Эслатиб ўтамиз Саддам даврида тақиқлаб қўйилган ашир куни бу йил иккиинчи бора ўтказилмоқда¸ бултур Карбалода Шиаларнинг Имом Хусайн қабрини зиëрат қилиш маросимида иштирок этган Озодлик мухбири Зебунисо фожеа қурбонлари сони расмий маълумотлардан кўра кўпроқ бўлиши мумкинлигидан ҳавотир билдиради.

Имом Хусайн вафот этган куни портлаш уюштирганлар "Ироқ халқининг душмани" деди Ироқ Бошқарув Кенгаши раиси Хамид Ал-Кифаи. Бошқарув Кенгашининг яна бир азоси Иброҳим Жаъфари шундай баëнот берди:

"Бу тажовуз Ироқ халқига¸Ироқни мустақиллик ва озодликка элтувчи сиëсий жараëнларга қарши қаратилгандир. Айни пайтда бу суннийлар ва шиалар ўртасига нифоқ солишдир. Суннийларга сенинг душманинг шиа¸ шиаларга эса сенинг душманинг сунний деган тушунчани тиқиштиришга уринишдир"

Айни пайтда шу муносабат билан Ироқда уч кунлик мотам эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG