Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Аристид хоҳишига ӄарши истеъфога чиӄӄанини айтмоӄда


Фарангис Саид

Якшанба эрта тонгда Ҳаити Президенти Жан-Бертран Аристиднинг президентлиги барҳам топди. Марказий Африка Республикасида бошпана топган Аристид ҳозирда АҚШ раҳбариятини уни ўз хоҳишига ӄарши равишда ҳокимиятдан четлатганликда айбламоӄда. Оӄ Уй айбловларни инкор этаётир. Оӄ Уй Матбуот котиби Скотт Маклеллан айбловларни асоссиз, деб баҳолади. АҚШ Давлат Котиби Колин Пауэлл “Аристидни ҳеч ким ўғирламади, унинг ўзи самолётга ўтириб, Ҳаитидан учиб кетди”, - деб айтди.

Аристид эса душанба куни “Си-Эн-Эн” телекомпанияси ва “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлигига берган интервьюсида таъӄиб ӄилинганини таъкидлаб, “агар мен Ҳаитидан кетмасам, отишма бошланиши ва одамлар ўлишини айтиб, менга дўӄ-пўписа ӄилдилар”, дея таъкидлади. Собиӄ Президент, шунингдек, истеъфо аризасини Ҳаити халӄига нисбатан бошланиши мумкин зўравонликларнинг олдини олиш маӄсадида имзолаганини таъкидламоӄда.

АҚШ расмийлари Аристид истеъфосини Ҳаити учун энг фойдали ӄарор, дея баҳоламоӄдалар. Душанба куни Давлат Котиби Колин Пауэлл Аристиднинг мамлакатни тарк этишини ижобий ҳодиса, деб, эндиликда Ҳаитидаги вазиятни барӄарорлаштириш осонроӄ бўлишини таъкидлади:

”Президент Аристид Ҳаити халӄи эҳтиёжларини ӄондирадиган сиёсий тизим туза олмади”, - деди АҚШ расмийси.

Ҳаити 1804 йилгача Франция мустамлакаси бўлган. Мустаӄилликка эришилганидан сўнг, у ерда бирин-кетин авторитар режимлар ўрнатилди. 1915 йилда мамлакатда авж олган тартибсизликларга чек ӄўйиш маӄсадида АҚШ Ҳаитига ўз ӄўшинларини юборди. АҚШ ӄўшинлари оролни 1935 йилда, яъни 20 йилдан сўнг тарк этди.

Яна йигирма йил ўтиб, Ҳаитида дунёда энг яхши танилган диктатор Франсуа Дювалье ҳокимиятга келди. 1971 йилда ҳокимият унинг ўғли Жан-Клод Дювальега ўтди. 1987 йилда халӄ норозилиги натижасида Жан-Клод ҳам ҳокимиятни тарк этишга мажбур бўлди.

1988 йилда Ҳаитида Конституция ӄабул ӄилинди ва унга кўра, биринчи президентлик сайловлари ўтказилди. Католик диндор, кўплаб норозилик намойишларини уюштириб, ҳукмдорларни танӄид ӄилган Жан-Бертран Аристид умумхалӄ сайловлари орӄали президент этиб сайланди.

АҚШ Давлат Департаментининг собиӄ ходими, Ҳаитидаги жараёнларни яӄиндан кузатиб бораётган Стефен Жонсон фикрича, ҳокимиятга келганидан сўнг Аристид демократик тизим ўрната олмади. Мутахассис бунинг сабаблари ҳаӄида шундай дейди:

”Ҳукмдорлар ва фуӄаролар ўртасида ижтимоий шартнома концепцияси бўлмаган ҳар бир жамиятда шундай вазият вужудга келади. Ҳаитида, ҳокимиятдагилар халӄӄа хизмат ӄилмай, аксинча, ҳукм сурадилар, деган фикр мавжуд” .

90-йилларда АҚШ Аристидни ӄўллаб-ӄувватлаган. Мамлакатдаги вазият беӄарорлашганида, АҚШ Президенти Билл Клинтон Ҳаитига АҚШ ӄўшинларини олиб кириш ва Аристидни ӄўллаб-ӄувватлашга ӄарор ӄилган эди.

2004 йилда Ҳаитида яна ӄўзғолон бошланганида, айрим АҚШ расмийлари Президент Жорж Бушга Аристидни ӄўллаб-ӄувватлашни маслаҳат бердилар. Буш эса Аристиднинг истеъфоси ҳозирги вазиятнинг энг ӄулай ечими, деган фикрга келди.

АҚШ Давлат Департаментининг собиӄ ходими Стефен Жонсон Ҳаитида демократия ӄарор топишига ишонишини айтади:

”Ҳаитида яхши конституция ҳамда “Демократик Бирлик”, деб номланган демократик мухолифат мавжуд. Агар улар муросага келиш ва якдиллик топишни ўргансалар, бу Ҳаитида энди-энди вужудга келаётган демократия учун асос бўлиши мумкин”, - дейди таҳлилчи Стефен Жонсон.
XS
SM
MD
LG