Линклар

logo-print

Ироқда уюштирилган ҳужум оқибатида камида 143 одам нобуд бўлди

  • Ҳасанжон

Бугун Ироқ пойтахти Бағдод ва Карбало шаҳрида шиалар уюштирган диний маросимда юз берган бир нечта портлаш оқибатида камида 143 одам нобуд бўлди, юзлаб одам яраланди. АҚШ генерали Марк Киммитга кўра, бугун шиалар Ашир кунини нишонлаётган пайтда камида учта портлаш юз берган.
Ироқдаги сунний, шиа ва курд лидерлари бомба ҳужумларини қораладилар. АҚШ томонидан тайинланган Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоси Аднан Пачачи Ироқда мазҳаблараро уруш келтириб чиқаришни хоҳлаган кучларни мазкур ҳужумларини уюштирганликда айблади.
Бугун Покистоннинг Кветта шаҳрида ҳам шиаларга қарши уюштирилган ҳужум оқибатида камида 37 одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG