Линклар

logo-print

Ироқнинг ўтиш даври конституциясини имзолаш бошқа кунга қолдирилди


Абдуллоҳ Эргаш

Ироқдаги АҚШ маъмурияти раҳбари Пол Бремер бугун эълон қилинган мотам куни муносабати билан мамлакат ўтиш даври конституциясини имзолаш бошқа кунга қолдирилганлигини билдирди.
Кеча Карбало ва Бағдодда террорчилик амалиёти содир этилган эди. Террор оқибатида 150 киши нобуд бўлгани ва 450 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий раҳбарияти вакили Марк Киммит террор ҳужуми иорданиялик Абу Мусаб аз-Заркавий томонидан уюштирилганлигини айтмоқда.
Ироқ Бошқарув Кенгаши аъзоси Муваффақ ар Рубои бу ҳақда шундай деди: “Бу фожиадир. Бу ҳақиқий терроризмдир, зеро диний маросимга йиғилган тинч аҳолининг ўлдирилишини бошқача атаб бўлмайди. Бу фожиа шиаларнинг Ироқдаги энг муқаддас ерида ва энг муқаддас кунида содир этилди”, - деди Рубои.
XS
SM
MD
LG