Линклар

logo-print

Бугун Франция Сенати жамоатчилик мактабларида ўқувчиларга диний нишонлар тақиб юришни таъқиқловчи қонунни маъқуллади.


Ўтган ой айни қонун Франция парламентининг қуйи палатасида ҳам қўллаб-қувватланган эди. Эндиликда ҳужжатга Президент Жак Ширак имзо чекиши керак. Турли мубохасаларга сабаб бўлган ушбу қонун жамоатчилик мактабларида муслима қизларга рўмол ўрашни, яҳудийларга тақя кийишни ва насронийларга хоч тақиб юришни ман этади. Франция мусулмон жамоаси, қатор халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бундай чекловларни инсон ҳуқуқлари тамойилларига зид, деб баҳоламоқда.
XS
SM
MD
LG