Линклар

Бир кунлик сафар билан Бокуга борган Грузия Президенти Михаил Саакашвили бугун Озарбайжон раҳбари Илхом Алиев билан учрашди.


Сўзлашувлар давомида ҳар икки давлатнинг янги тайинланган президентлари давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш каби масалалар баробарида Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури лойиҳаси устида кетаётган ишларни ҳам мухокама этдилар. АҚШ қўллаб-қувватлаган мазкур қувур лойиҳаси Каспий нефтини дунё бозорига олиб чиқиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бугун Бокуда қилган чиқишида Саакашвили унинг таъбири билан айтганда муаян сиёсий кучлар "Боку-Тбилиси-Жайҳон" қувури битказилишига тўсиқ бўлмоқдалар, деди.
XS
SM
MD
LG