Линклар

Бугун Боку аэропортида юк ташувчи самолет ҳалокатга учради.


Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида етти кишидан иборат экипажнинг уч аъзоси нобуд бўлган. "Озарбайжон ҳаво йўллари" ширкати Президенти Жаҳонгир Аскаровнинг маълум қилишича, Ил-76 русумли самолет Анкарадан Кобулга учаётиб ёқилғи қуйиш учун Боку аэропортига қўнган. Сўнгра аэропортдан кўтарилиши билан ҳалокатга учраган. Аскаровга кўра, самолёт Украинанинг "АзовАвиа" ширкатига қарашли бўлган.
"Ҳалокатга учраган самолет Азов Авиа ширкатиники. Экипаж аъзолари ҳам украиналиклар бўлишган. Самалёт аэропортдан кўтарилиши билан 50-60 метр баландликда номаълум сабабларга кўра ҳалокатга учради", -деди Аскаров.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG