Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:35

Ўзбекистонда антропология фани ўқитилади


Ҳакимбек Ривожланган мамлакатлар олий ўқув юртларида кенг ўқитиладиган, собиқ иттифоқ даврида эътибордан четда қолган антропология фани яқин вақтлар ичида Ўзбекистонда ҳам жорий этилади.

Ўзбекистонда антропологияни ўқитишни йўлга қўйиш лойиҳаси раҳбари фалсафа фанлари доктори, профессор Абдулла Бегмаовнинг билдиришича, дастлаб бу фан тажриба тариқасида айрим олий ўқув юртларида жорий этилади. Бунинг натижасига қараб, кейинчалик антропология бошқа таълим муассасаларида ҳам ўқитила бошланади. Ҳозирда эса бу борада тайёргарлик кетяпти. Мазкур фан бўйича ўқув-методик қўлланма яратилаётир. МДҲ мамлакатларида антропология бўйича мутахассислар тайёрланмаган. Шу боис, мазкур фанга яқин бўлган жамиятшунослик, фалсафа, этнография ва психология каби соҳалар мутахассисларини антропология фанини ўқитиш учун қайта тайёрлашга эътибор қаратиляпти.

А.Бегматовнинг таъкидлашича, ўзбек тилида антропология бўйича адабиётлар кам бўлгани боис хорижда нашр этилган қўлланмалар таржима қилинмоқда. Бу фан Европада ижтимоий антропология, Америкада маданий антропология деб юритилади. Собиқ иттифоқ даврида алоҳида шахсга эмас, балки жамоавийликка эътибор қаратилгани сабабли антропология фани ўқитилмаган.

Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси, фалсафа фанлари номзоди Баҳодир Ҳусаиновнинг айтишича, антропология инсонни, унинг борлиғини ўрганувчи фандир. Инсон, аввало, ўзининг менини билиши, тарбиялай олиши керак. Шундагина у жамият ҳаётида иштирок эта олади.

Мутахассисларнинг фикрича, фалсафа, психология, педагогика, этика, эстетика каби фанларда инсоннинг фақат маълум қирралари ўрганилади. Бироқ бу ўрганиш инсонни яхлит шахс сифатида ўрганиш ўрнини боса олмайди. Антропологик билимлар эса жамиятни мураккаб ижтимоий-маданий тизим сифатида таҳлил қилишга ёрдам беради.
XS
SM
MD
LG