Линклар

Бугун Ироқ Бошқарув Кенгаши мамлакатнинг вақтинчалик конституциясини тасдиқлашни кечиктирди.


Абдуллоҳ Эргаш

Ироқ Бошқарув Кенгаши бугун мамлакатнинг вақтинчалик конституциясини тасдиқлашни кечиктирди. Кенгашнинг шиа аъзолари ҳужжатга қўл қўйишдан бош тортгани бунга сабаб бўлди.
Конституцияда ислом Ироқ қонунчилигининг асоси эканлиги қайд этилган.
Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони Жон Абизаид бу ҳақда шундай деди:
"Кўпчилик ироқликлар босқин деб баҳолаган давр ҳамкорликда ишлашнигина эмас, балки умумий масъулиятни ҳам назарда тутган тўлақонли ҳамкорлик билан алмашмоғи шарт. Ироқ хавфсизлик хизмати биз билан биргаликда Бағдод ва Карбалодаги каби террорчилик ҳаракатларининг олидини олишда барча чораларни кўришлари зарур", - деди Жон Абизаид.
XS
SM
MD
LG