Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:08

Хитой парламентида мудофаа ва иқтисодиёт муҳокама қилинди


Фарангис Саид Бугун Хитой пойтахти Пекинда Халқ Миллий Конгрессининг йиллик йиғини бўлиб ўтди. Халқ Миллий Конгресси Хитойнинг қонун чиқарувчи органи, яъни парламенти ҳисобланади. У, одатда, йилига бир марта йиғилиб, ҳукумат қарорларини расман тасдиқлайди. Ҳозир Ҳитой парламентида муҳокама қилинган масалаларга батафсил тўхталсак. Бу мавзуни бугун Фарангис Саид кузатиб бормоқда.

СУ: Хўш, Фарангис, Конгресс йиғинида ӄандай масалалар муҳокама ӄилинди ва ӄандай ӄарорлар қабул қилинди?

ФС: Парламентдаги муҳокамаларнинг катта қисми Хитой мудофаа тизими ва иқтисодий соҳага бағишланди.


Хитой Молия Вазири Жин Ренкин конгресс делегатларига мурожаат ӄилиб, жорий йилда мудофаа маӄсадларига ажратилаётган маблағ анча ошишини айтди:

”Миллий мудофаа ҳаражатлари 21 миллиард 830 миллион юан (2 миллиард 600 миллион долларга) ошади. Бу ўтган йилги ҳаражатлардан деярли 12 фоиз баландроӄ,” - дер экан Молия Вазири, маблағнинг оширилишидан маӄсад ҳарбий ӄўшинларнинг тайёргарлик даражасини кўтариш, армияни замонавий технологиялар билан таъминлаш эканини айтди.

Шу билан бирга Хитойда ҳарбийлар ойлик маошлари оширилади, истеъфога чиӄӄан ҳарбийларга тўланаётган нафаӄанинг ҳам ошиши кутилмоӄда.

СУ: Нима сабадан Хитой раҳбарияти мудофаа тизимига ажратилаётган маблағ миӄдорини оширмоӄчи?

ФС: Хитой раҳбариятинингн бундан ӄарорига ички ва ташӄи омиллар таъсир ӄилди, десак бўлади.

Биринчидан, Хитой армиясини ислоҳ ӄилиш ҳаӄидаги гаплар анчадан буён бор эди.

Хитой армияси сон жиҳатидан дунёдаги энг катта армия ҳисобланади. Унда 2,5 миллион аскар хизмат ӄилади. Аммо технологиялар билан таъминланиши жиҳатидан Хитой армиясидан устун келадиган армиялар дунёда кам эмас. Хитой ҳукумати буни эътироф этиб, миллий армиянинг тайёргарлик даражаси ва, айтганимиздек, замонавий технологиялар билан таъминланишини бошӄа давлатлар даражасига етказиш кераклигини илгари ҳам баён ӄилган эди. Мана энди парламентда шундай ӄарор ӄабул ӄилинди.

СУ: Хўш, ташқи олмиллар-чи?

ФС: Ташки омиллар ҳаӄида гапирадиган бўлсак, сўнгги пайтларда Хитойнинг Тайван билан муносабатларининг анча таранглашганини айтиб ўтишимиз керак. Маълумки, икки тараф ўртасида совуӄ уруш каби бир ҳолат мавжуд. Тайван фуӄаролар уруши натижасида 1949 йилда Хитойдан ажралиб чиӄӄан. Хитой ҳукумати Тайван мустаӄиллигини ҳеч ӄачон эътироф этмаган.

Икки ҳафтадан сўнг, 20 март куни Тайванда президентлик сайловлари ва умумхалӄ референдуми бўлиб ўтади. Референдумда "Тайван мудофаа тизимини мустаҳкамлаш керакми?”, деган савол овозга ӄўйилади. Бундай саволнинг ӄўйилишига эса Хитойнинг оролга ӄаратилган ракеталар тизимини сўнгги пайтда мустаҳкамлаётгани сабаб бўлди. Яъни икки тараф – Хитой ва Тайван ўртасида ӄурол пойгаси бошланиши мумкин бўлган бир вазият мавжуд.

Тайван раҳбарияти мана шу масала бўйича референдум ўтказиш режасини эълон ӄилганидан буён Хитой ҳукумати бу режага ӄаршилик кўрсатмоӄда ва Тайван раҳбариятини икки тараф ўртасида можаро бошлашга уринаётганликда айблаб келаётган эди. Мана энди Хитой ҳукумати Тайван режасига жавобан ўз мудофаа тизимини мустаҳкамлаш ҳаӄидаги ӄарорни парламентда ӄабул ӄилди.

СУ: Бундан ташӄари, парламентда иӄтисодий масалалар ҳам муҳокама ӄилингани айтилмоӄда, шундай-ми?

ФС: Ҳа, Миллий Конгрессга йиғилган делагатлар сўнгги пайтда мамлакатда бой ва камбағаллар орасидаги тафовут тобора чуӄурлашиб бораётганини эътироф этдилар.

Маълумки, Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти йилига тахминан 10 фоизга ўсади. Бу сўнгги ӄарийб 10 йил давомида кузатилган жараён. Мана, 2003 йил якунларига кўра, ўсиш 9,1 фоизни ташкил этган. Албатта, бу жуда катта кўрсаткич.

Айни ваӄтда мамлакатда, асосан шаҳарларда яшайдиган бойлар синфи шакллангани билан биргаликда ӄишлоӄларда юзлаб миллион одамлар ӄашшоӄликда яшаётгани ӄайд этилган.
Хитой раҳбарияти бу муаммони ҳал этишга ӄарор ӄилди.

Молия Вазири Жин Ренкин Конгресс йиғинида бу ҳақда шундай деди:

”Биз фермерлар даромадининг тобора ошишини таъминлайдиган механизмларни жорий этишимиз керак”, - дер экан расмий, қишлоқ хўжалигига давлат бюджетидан ажратилаётган маблағни ҳам аста-секин ошириш кераклиги, умуман қишлоқ хўжалиги соҳасига каттароқ эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади ва 2004 йилги бюджет режасида мана шу ўзгартишлар назарда тутилганини айтди.

СУ: Раҳмат.
XS
SM
MD
LG