Линклар

Афғонистоннинг шарқий минтақасида юз берган тўқнашувда толиблар жанггарилари деб гумон қилинган тўққиз одам отиб ўлдирилди.

  • Ҳасанжон

АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили Брайн Хилфертига кўра, тўқнашув коалиция кучларининг Покистон чегараси яқинида жойлашган Оргун базаси яқинида юз берган. Воқеада америкалик аскарлар талафот кўрмаган. Пайшанба куни АҚШ кучлари Хўст вилоятида толиблар жанггарилари деб шубҳа қилинган 14 шахсни қўлга олган. АҚШ ҳарбийлари Ал-Қайда ва Толиблар жанггариларига қарши баҳорги ҳужумлар бошланганини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG