Линклар

logo-print

Ироқдаги етакчи шиа сиёсатчилари Ироқ шиаларининг нуфузли етакчиси ёрдамчилари билан учрашдилар.

  • Ҳасанжон

Бугун Ироқдаги етакчи шиа сиёсатчилари мамлакатнинг янги муваққат конституцияси масаласини муҳокама силиш учун Ироқ шиаларининг нуфузли етакчиларидан бирининг ёрдамчилари билан учрашдилар.
Кеча Ироқ Бошқарув Кенгашининг беш нафар шиа аъзоси янги муваққат конституциянинг Курдистон автономияси ҳақидаги бандига рози бўлмай, хужжатни имзолашдан бош тортган эдилар.
Ироқ Бошқарув Кенгашининг шиа аъзолари бошқа шиалар билан бирга бугун Нажаф шаҳрида Ироқ шиаларининг нуфузли етакчиларидан бири Оятулло Али Ал-Систонийнинг ўғли билан учрашдилар. Кенгаш аъзоларининг Ал-Систоний билан учрашишлари маълум эмас.
Бугун эрталаб Ироқ Бошқарув Кенгаши раиси Ал-Уллоум Ироқнинг янги муваққат конституцияси душанба куни Бағдодда имзоланиши кутилаётганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG