Линклар

logo-print

Ироқ Бошқарув Кенгашидаги шиалар вакиллари мамлакат муваққат конституциясидаги мунозарали бандлар муҳокамасини якунладилар.


Бу ҳақда ахборот агентликларига Ироқ Бошқарув Кенгашидаги шиалар вакили Муваффақ ал- Рубоий маълумот берди. Шунингдек, Рубоий муваққат конституция душанба куни имзоланишини билдирди.
“Бизга муваққат конституция лойиҳаси бўйича бир қарорга келиш учун қўшича вақт керак бўлди. Умид қиламанки, Оллоҳнинг кўмагида бу тарихий хужжатни душанба куни имзолаймиз”,- деди Рубоий.
Шиа вакиллари ўтган жума куни муваққат конституцияни имзолашдан бош тортган эдилар. Улар Ироқ шимолидаги Курд мухторияти юзасидан норозилик билдириб, муваққат конституциянинг бир неча бандларини қайта кўриб чиқишни талаб қилган эдилар.
XS
SM
MD
LG