Линклар

Бугун Ироқда мамлакат муваққат конституциясини имзолаш маросими ўтказилди.


Муваққат конституцияни Ироқ Бошқарув Кенгашининг барча аъзолари имзоладилар. Конституцияни имзолаш пайтида, маросим ўтказилаётган бинодан бир километр нарида қаттиқ портлаш содир бўлди. Ҳозирча бу борада аниқ маълумотлар берилмади.

Муваққат конституция имзоланиши олддидан Бағдоддаги АҚШ ҳарбий кучлари ва Ироқ Хавфсизлик Хизмати жанговор ҳозирликка келтирилди. Кеча Ироқ муваққат конституцияси имзоланадиган бино - Иттифоқчи кучларнинг Бағдоддаги штаб квартираси оғир артилерия томонидан бомбардимон қилинган эди.
XS
SM
MD
LG