Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:48

Россия матбуотининг “эркатойи” Путини


Фарангис Саид Россиянинг сайловлар ҳақидаги қонунига кўра, сайловолди кампанияси пайтида барча номзодларга ОАВ тенг вақт ажратишлари керак. қонунга кўра, ҳеч ким, шу жумладан иқтидордаги президент ҳам бу борада имтиёзларга эга бўла олмайди. Аммо, Россия Журналистлар Уюшмаси ва Европа Комиссиясининг Россияга борган делегацияси ўтказган тадқиқотга кўра, шу кунгача мамлакат ОАВда президентликка сайловолди кампанияси ниҳоятда бир томонлама ёритилмоқда.

Мана айрим раӄамлар.

Россия телевидениесининг илгари ОРТ деб номланган “Биринчи Канали”нинг сайловларга бағишланган дастурларининг 60 фоиз ваӄти иӄтидордаги президент Владимир Путинга берилмоӄда. Бу бошӄа номзодларга ажратилаётган ваӄтдан анча кўпроӄ. Масалан, Малишкин ва Харитоновларга тахминан 14 фоиздан, Хакамада ва Глазьевларга эса ӄарийб 5 фоиздан ваӄт ажратилмоӄда. Иван Рибкин ҳали ўз номзодини олмаслигидан олдин, Россиянинг “Биринчи Канали” унга умуман ваӄт ажратмади, дейилади тадӄиӄот хулосаларида.

НТВ телеканалининг сайловларга бағишланган дастурларида Путинга ӄарийб 86 фоиз ваӄт ажратилмоӄда.

Газеталарга келсак, “Независимая газета”даги сайловлар ҳаӄидаги маӄолаларнинг 67 фоизи Путинга бағишланган. “Труд” газетасида 95 фоиз маӄолалар айнан иӄтидордаги Президент ҳаӄида. Ҳатто Коммунистлар партиясига ӄарашли “Советская Россия” газетасидаги маӄолаларнинг 77 фоизи Путинни ёӄлайди.

Бу хулосаларни шарҳлар экан, Экстремал Журналистика Маркази таҳлилчиси, сиёсатшунос Михаил Мельников тадӄиӄот асосан Россиянинг марказий ӄисмида ўтказилганини ӄайд этади. Унга кўра, агар у мамлакатнинг ҳамма вилоятларида ўтказилганида, вазиятнинг бундан ҳам ёмонлиги аниӄланган бўлар эди:

”Агар тадӄиӄотлар натижалари бутун мамлакатга таалуӄли бўлганида, манзара бундан ҳам ӄўрӄинчли, Россиянинг ёш демократияси учун ӄўрӄинчли бўлар эди. Чунки Россия ОАВнинг аксарият ӄисми давлатга ӄарашли. Улар ўз вазифаси, яъни иӄтидордаги Президентга хизмат ӄилиш вазифасини яхшигина бажаришмоӄда”.

Шу билан бирга, Михаил Мельников Россиянинг марказий ва чекка вилоятларида президентликка сайловлар бир хил ёритилмаётганини ӄайд этади:

”Мамлакат марказида ҳаёт жўш урмоӄда. Марказий сайлов комиссияси ҳам шу ерда жойлашган. Президентликка номзодларнинг ҳаммаси Москвада. Улар ўзаро кураш олиб боришяпти. Бу матбуотда кенг ёритилмоӄда. Аммо чекка вилоятларда матбуот президентликка сайловларга етарли эътибор ӄаратмаяпти”.

Бунинг сабаби нимада, деган саволга таҳлилчи сайловлар натижалари ӄандай бўлиши ҳаммага аёнлиги ушбу вазиятни келтириб чиӄараётганини айтади. “Аксарият россиялик фуӄаролар ҳам, кузатувчилар ва мутахассилар ҳам сайловларда Путиннинг ғалаба ӄозонишидан шубҳаланмаяптилар. Шу боис ОАВ сайловларга катта эътибор ӄаратишмаяпти”, - дейди Михаил Мельников.

Россиядаги президентлик сайловлари ҳаӄидаги ӄонунга келсак, унга кўра, иӄтидордаги президент телевизион мубоҳасаларда иштирок этмасликка ҳаӄли. Президент Владимир Путин бу ҳуӄуӄдан фойдаланиб, теледебатларда ӄатнашамасликка ӄарор ӄилди. Мазкур ӄарорни танӄид ӄилувчилар Президент ўз раӄиблари билан юзма-юз тўӄнашишдан бош тортаётгани ва бу билан сайловолди дастури, олиб борилажак сиёсат ҳаӄида Президентнинг ўзидан эшитишни хоҳлаётган сайловчиларга ҳурматсизлик кўрсатаётганини айтадилар.

Айрим бошӄа кузатувчилар эса Путинга Президент сифатида ОАВда шундоӄ ҳам кўп ваӄт ажратилаётгани ва унинг теледебатларда ӄатнашиб, ҳаммага яхши маълум гапларни такрорлашига ҳожат йўӄлигини айтишмоӄда.

Михаил Мельников фикрича, ҳозирги кунда Россия ОАВнинг аксарияти ҳамон давлат назорати остида ӄолмоӄда:

”Муӄобил фикрни билдириш механизмлари бўлмаган вазиятда демократия ҳаӄида гапириш ӄийин. Ҳукумат назоратидаги эфирда ҳокимиятга муӄобил фикр билдирилмайди, чунки телеканаллар раҳбарлари Кремлдан бевосита кўрсатма олишади. Улар давлат хизматчилари бўлгани боис, ҳукумат буйруғини бажарадилар”, - дейди Москвада жойлашган Экстремал Журналистика Маркази таҳлилчиси, сиёсатшунос Михаил Мельников.
XS
SM
MD
LG