Линклар

logo-print

Белградда махсус маҳкама жараёни давом этмоқда.

  • Садриддин Ашур

Белградда 1991 йилда Хорватиянинг Вуковар шаҳрида 200 одамни ўлдирганликда айбланаётган олти нафар сербияликлар устидан суд жараёни бугун давом этди. Айбланувчилардан биринчиси Миролюб Вуйович ўзига қўйилган айбни инкор қилди ва “бу жиноий иш тўқиб чиқарилган”, - деди. Бу серб судида ҳарбий жиноятлар бўйича кўрилаётган энг катта жиноий ишдир.
Айблов вакили “Озодлик” радиосига берган интервюсида шундай деди:
“Бизнинг асосий мақсадимиз - ҳозир Гаага халқаро трибунали кўраётган барча ҳарбий жиноий ишларни келажакда Сербиядаги судлар ихтиёрига ўтказилишига эришиш учун ҳақиқий касбий маҳоратимизни намойиш қилишдир”.
XS
SM
MD
LG