Линклар

Ҳукумат ўзгарди. Сиёсатчи?

  • Сарвар Усмон

Россия Президенти Владимир Путин 9 март куни мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини эълон қилгани тўғрисидаги хабарни, ўша куннинг ўзидаёқ, Сиз тингловчига етказган эдик. Россия Президенти баёнотига кўра, "Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби сўнгги икки йил мобайнида ишлаб чиқилган маъмурий ислоҳот маҳсулидир". Россиянинг янги ҳукумати аввалгисидан аъзолари сони билан кескин фарқланади: Касьянов ҳукуматида 30 нафар вазир ишлаган бўлса, янги ҳукуматда портфеллар сони 17 та холос. Хўш, президентлик сайловларига бир неча кунгина қолган пайтда янгиланган Россия ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсатида қандай ўзгаришлар юз бериши мумкин?

Кечадан буён кўплаб кузатувчилар Россия Ташқи Ишлар вазири Игорь Ивановнинг бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан унинг ўрнига Сергей Лавровнинг тайинланишини қизғин муҳокама қилаяптилар. Сергей Лавров Россиянинг БМТдаги элчиси, вакили эди.

Москвадаги Сиёсий Тадқиқотлар маркази раҳбари Сергей Марковнинг фикрича:

”Ташқи Ишлар вазирининг алмашиши Россия ташқи сиёсатида ўзгаришлар бўлишига олиб келмайди. Чунки, агар эътибор берган бўлсангиз, бир профессионал дипломат иккинчи профессионал дипломатга алмаштирилди, холос. Демак, мамлакат ташқи сиёсати, аввалгидай, Россия Президентининг ўзи хос маслаҳатчилари билан ишлаб чиқувчи сиёсат бўлиб қолаверади”.

Сиёсатшунос Марков берган бу баҳога кўпчилик кузатувчилар қўшилмоқдалар.

Ҳукуматнинг куч ишлатиш салоҳиятига эга вазирликлари раҳбарлари ҳамда молия-иқтисодий вазирликлари етакчиларининг деярли ҳаммаси ўз вазифаларида қолди. Боз устига, бир қатор вазирликлар қисқартирилиши туфайли ўша вазирликлар зиммасидаги вазифалар ҳам қолганларига бўлиб берилди.

Москвадаги Стратегик Тадқиқотлар маркази ходими Александр Коноваловнинг фикрича, вазирликлар йириклаштирилиб, ҳукумат аъзолари салоҳияти орттирилиши иқтисодиётда либерал ислоҳотларни амалга оширишда қўл келиши мумкин.

Юқорида Россия Президентининг "Вазирлар Маҳкамаси янги таркиби сўнгги икки йил мобайнида ишлаб чиқилган маъмурий ислоҳот маҳсулидир",- деган гапини эслагандик.

Чиндан ҳам Кремл икки йилдан буён маъмурий ислоҳотлар ўтказиш билан банд. Ва таҳлилчилар Россия ҳукуматида вазирлар сонининг деярли икки мартага қисқартирилишини бюрократияга берилган кучли зарба деб баҳолаяптилар. Масалан, Александр Коновалов худди шундай фикрда:

”Бюрократия деворини тешиб ўтишга уринилаётгани яққол сезилиб турибди. Бу ишни охиригача уддалай оладиларми-йўқми, албатта, айтиш жуда қийин, чунки мамлакатдаги сиёсий вазият кўнгилдагидек эмас.
XS
SM
MD
LG