Линклар

Россия Президенти Путиннинг сиёсий имиджи


Фарангис Саид Аксарият россияликларга яхши таниш бўлмаган Владимир Путин мамлакатнинг ўша пайтги Президенти Борис Елцин томонидан Бош Вазир этиб тайинланганида, унинг собиӄ КГБ зобити экани кўпларни хавотирга солган эди. Бош Вазир Путиннинг россияликлар орасида обрў ӄозониб, Президент этиб сайланишига, жумладан, унинг Чеченистон урушини тезда тўхтатиш ваъдалари сабаб бўлган эди. Катта сиёсатда илк ӄадамларини босаётган Путиннинг чечен сепаратчилари ҳаӄида “ҳожатхонада ўлдириш керак бундайларни”, дегани сиёсатшуносларни ташвишга солган эди. Хўш, бу гаплар 14 март куни сайлов участкасига борадиган оддий россияликнинг эсидами? Умуман, Путиннинг бугунги кундаги имиджи ӄандай?

Сиёсатшунослар фикрича, ваӄт ўтиб, Путиннинг ўзини тутиши ва гапириши услуби ўзгарган. Бугунга келиб кўплаб имиджмейкерларнинг иши натижасида, у баёнот ӄилаётган дамда ниҳоятда дипломатик бўлишга ҳаракат ӄилади. Аммо баъзида унинг чиӄишларида кескин гаплар учрайди. Хусусан, Путин чечен сепаратчиларини террорчилар, деб атайди.

2002 йили Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоӄи-Россия саммитида ӄилган чиӄишида Россия раҳбари “диний экстремистлар ва халӄаро террорчилар Россия Федерациясида халифаликка асос солишмоӄчи”, дея таъкидлаган. Франциялик журналистнинг чеченлар ҳаӄидаги саволига жавобан Путин мана бундай деган эди:

Сиз АҚШ ҳамкори бўлган мамлакатдансиз. Демак, сиз хавф остидасиз. Улар барча кофирлар, мусулмон бўлмаганларни ўлдириш ҳаӄида гапирмоӄдалар. Насроний бўлсангиз, демак сиз хавф остидасиз. Ўз динингиздан воз кечган атеист бўлсангиз ҳам хавф остидасиз. Исломни ӄабул ӄилсангиз ҳам, улардан ӄутула олмайсиз. Чунки улар анъанавий Ислом улар маӄсадларига зид, деб ҳисоблашади. Бу ҳолда ҳам сиз хавф остидасиз. Агар исломий радикал бўлиш ниятида бўлиб, ӄўлингизни халоллаб, олатингизни кесишга тайёр бўлсангиз, мен сизни Москвага таклиф этаман. Чунки бизнинг мамлакатимизда кўплаб динлар вакиллари мавжуд. Бу масала мутахассислари ҳам бор. Менинг тавсиям бўйича, сизга шундай операция ӄилишади-ки, ўрнида бошӄа ҳеч нарса ўсиб чиӄмайди.

Қароргоҳи Берлинда жойлашган Немис-Кавказ жамияти раиси Эка Хартмаас фикрича, Чеченистон масаласи Путин учун энг катта бош оғриӄ бўлиб, Чеченистон ҳаӄида савол берилганида Путин кўпинча ўзини йўӄотиб ӄўяди. Айни ваӄтда Хартмаас Путин Чеченистон урушини тугатиш ваъдалари ёрдамида ҳокимиятга келгани ва халӄ орасида обрў ӄозонганига ӄарамай, аслида у урушни тугатишга интилмаяпти, деб ҳисоблайди:

У урушни тугатишни истамаяпти, деб ӄўрӄаман. Бундай ӄилишни истаган таӄдирда ҳам, Чеченистонда нефт конлари устида ўтириб, катта пул ӄилаётган генераллар унга урушни тугатишга рухсат беришмайди. Аслида, бунинг ортида катта дастур бор. У чечен халӄининг катта ӄисмини йўӄ ӄилиб, бу билан муаммони ҳал этишни кўзлайди.

Эка Хартмаас Чеченистон муаммосидан ташӄари Россияда ӄатор салбий жараёнлар кечаётгани, хусусан скинхедлар фаолияти ҳамда нацизм ва фашизм ғоялари тобора чуӄур илдиз отаётгани, эркин матбуот деярли ӄолмагани, суд тизими мустаӄил эмаслигини ӄайд этади.

Хўш, нима сабабдан шунча муаммоларга ӄарамай, Путиннинг россияликлар орасидаги обрўси катталигича ӄолмоӄда? Эка Хартмаас гапиради:

Чунки руслар учун у кучли шахс, ӄолган раҳбарлар жуда заиф эди. Одамлар Путин Россиянинг ўтмишдаги ӄудрати ва империяни тиклайди, деб умид ӄилишмоӄда.

Германиялик мутахассис Путин маӄсадлари ҳаӄида шундай дейди:

Путин – бонапартист, у ҳокимиятни, ҳукм суришни хоҳлайди, холос. Мен Россия келажагидан жуда-жуда хавотирдаман. Чунки Путин каби ҳукмдорлар даври, одатда, ӄон тўкилиш билан тугайди.

Айни ваӄтда берлинлик таҳлилчи Европа, хусусан Германияда Путиннинг имиджи ижобий эканини эътироф этади. Чунки Путин ҳокимиятга келганидан буён Россия иӄтисодиётида ўсиш кузатилаётгани европаликлар назарида мамлакат барӄарор бўлганидан далолатдир.
XS
SM
MD
LG