Линклар

“Озодлик” радиоси мухбирининг хабар беришича, Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар Агентлигининг раиси Замонбек Нуркадилов бугун ўтказган матбуот конференциясида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевни танқид қилди ва уни исте’фо беришга чақирди.


У , шунингдек Президент Назарбоевга ёзган 10 саҳифалик Мурожаатини тарқатди. Нуркадилов Қозоғистон Президентини ҳокимиятни суиисте’мол қилганликда, порахўрликда ва сайловларни сохталаштиришда айблади. Нуркадилов илгари Олмаота шахар ва вилоят ҳоким вазифасида ишлаган.
Президент Назарбоев идораси ҳали бунга ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG