Линклар

Бугун Мадриддаги вокзалда бир вақтнинг ўзида тўртта бомба портлаши оқибатида 200га яқин киши ҳалок бўлди, 1000дан ортиқ одам жароҳатланди.


Бомбалар шахар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонларига қўйилганлиги аниқланди. Бу фожиа юзасидан ҳали ҳеч ким жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.
Испания ҳукумати мазкур террорчилик актларини содир этиш жавобгарлигини Баск сепаратчиларининг ЭТА ташкилоти зиммасига юклади. Испания Ички Ишлар Вазири Анхел Асебес бу ҳақда шундай деб баёнот берди:
---- Бу шунчаки террорчилик акти эмас, балки бизнинг ҳаммамизга ва демократияга қилинган ҳужумдир. Бу эркинликни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатдир. Ва биз бу ҳаракатларга давлатимиз ва адолатли қонунчилигимиз кўмаги ёрдамида жавоб берамиз,- деди Испания Ички Ишлар Вазири Анхел Асебес.
XS
SM
MD
LG