Линклар

Жанубий Корея парламенти депутатлари мамлакат Президенти Но Му Хенни вазифасидан четлатиш тўғрисида овоз берди.

  • Садриддин Ашур

Эслатиб ўтамиз, кеча Жанубий Кореядаги мухолифат лидерлари Президент Ро Му Хенга ишончсизлик билдириш жараёнини бошлашга парламентда етарли овозлар тўплаганини э’лон қилган эдилар. Президент Но Му Хен сайлов қонунларини бузганликда ва ўз вазифасига нолойиқ эканликда айбланмоқда. Ана шу жараёнга бағишланган парламент мажлиси Президент тарафдорлари ва рақибларининг кескин қарама- қаршилиги остида кечди. Анча тортишувлардан сўнг Президентни ҳокимиятдан четлатиш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижалари ҳақида парламент раиси Пак Кван-Ён шундай деди:
”Депутатларнинг 193 нафари Президент Но Му Хенни ҳокимиятдан четлатиш учун овоз берди. Мамлакат Конституцияси 63 моддасининг иккинчи параграфига биноан Президентга ишончсизлик билдириш тўғрисидаги Қонун қабул қилинди”, - деди парламент раиси Пак Кван Ён.
Лекин бу ҳали фақат парламентнинг қарори. Бу қарорга сўнгги нуқтани Жанубий Корея Олий Суди қўяди. Мамлакат Олий Суди сўнгги қарорни қабул қилмагунча, Президент ваколатлари тўхтатиб турилади.
XS
SM
MD
LG