Линклар

Бугун Испанияда уч кунлик мотам э’лон қилинди.

  • Садриддин Ашур

Мадрид вокзалидаги террорчилик актлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 198 кишига етди. 1400 одам турли хил жароҳатлар олди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида 11 мамлакат вакиллари бор.

Испания Бош Вазири Хосе Мари Азнар бугун бутун мамлакат бўйлаб терроризмга қарши намойишлар ўтказишга да’ват этди. Мадридда бўлиб ўтадиган норозилик намойишларида Франция, Италия, Белгия давлатларининг ҳукумат бошлиқлари ва Европа Иттифоқининг раҳбарлари ҳам қатнашади.
Бош Вазир Азнарнинг айтишича, террорчилик актларнинг содир этилишига оид бирорта ҳам тахмин четда қолмайди. Испания Ташқи Ишлар Вазири Ана Паласионинг баёнотига кўра, ушбу террорчилик актига оид барча далиллар, ҳозирча баск сепаратчиларнинг алоқадорлигига ишора қилмоқда.

Халқаро жамоатчилик Мадридда содир этилган террорчилик актини қаттиқ қораламоқда. АҚШ Президенти Жорж Буш бу ҳақда шундай деди:
”Мен Испания ҳукуматининг терроризмга қарши курашини , унинг ЭТА сингари террорчилик гуруҳларига нисбатан тутган қаттиқ позициясини юксак қадрлайман. Бу курашда Қўшма Штатлар Испания билан бирга” .
XS
SM
MD
LG