Линклар

Озодлик Радиосининг Туркманистондаги иккинчи мухбири Аширгули Байриев ҳам шанбага ўтар кечаси қамоқдан қўйиб юборилди.

  • Ҳасанжон

Аммо унга пойтахтни тарк этиш таъқиқланди.
Шу ҳафтада халқаро ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, шунингдек чет эл давлатлари ҳукуматлари норозилик бирдирганидан кейин Байриев қамоқдан қўйиб юборилди. Озодлик радиосининг Туркман шўъбаси билан суҳбатда у ўз вазиятини шундай изоҳлади:
”Менга нисбатан очилган жиноий иш ҳозирча ёпилгани йўқ. Мен Ашҳободда қолишим керак. Жараён давом этмоқда. Нима бўлишини кўрамиз. Бу масалани муҳокама қилиш менга таъқиқланган“, - деди Аширгули Байриев. У Туркманистон расмийлари томонидан “бўҳрон қилганлик”да айбланмоқда.
Чоршанба куни Озодлик радиосининг бошқа мухбири Рахим Эсенов Туркманистон қамоқхонасидан қўйиб юборилган эди.
XS
SM
MD
LG