Линклар

logo-print

Бугун Испания Ички Ишлар вазири Баск сепаратчилари ЭТА қуролли гуруҳи пайшанба куни Мадридда содир этилган бомба портлашларнинг асосий гумондори эканини таъкидлади.

  • Ҳасанжон

Ангел Асебесга кўра, ҳозирча портлашларга Ал-Қайда террорчи гуруҳи алоқадорлигига оид янги далиллар топилмаган бўлса-да, мутахассислар бомба хужумида исломий жанггариларнинг қўли борлигини текширмоқда.
ЭТА бомба ҳужумларига алоқаси йўқ эканини таъкидламоқда. Бу ҳужумларда 200 одам нобуд бўлган ва 1 минг 400 фуқаро яраланган эди.
Бугун Испанияда бомба ҳужумларида нобуд бўлганларни дафн этиш маросими бўлиб ўтди.
Шунингдек, бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида нутқ сўзлаган Британия Бош вазири Тони Блэр дунё Испания билан бирдамлигини таъкидлади.
Айни пайтда, бугун Руминияда Мадриддаги бомба портлашларида қурбон бўлган саккиз руминиялик хотираси учун мотам куни нишонларди. Мадрид портлашларида 35 нафар чет эл фуқароси нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG