Линклар

logo-print

Туркманистон: ўзгариш ижобийми?


Фарангис Саид Кўплаб инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, Туркманистонда инсон ҳуқуқлари поймол этиб келинмоқда. Хусусан фуқароларнинг эътиқод эркинлиги ва эркин сафар қилиш ҳуқуқлари чекланиб келган. Аммо афтидан Туркманистонда бу борада ижобий ўзгариш рўй бергандек: пайшанба куни Туркманистон Президенти Сапармурод Ниёзов диний ташкилотларни рўйҳатга олиш ва Туркманистон фуқароларига чиқиш визаларини беришга оид талабларни юмшатишга қарор қилди. Маълумотларга кўра, бундай қарорни Туркманбоши АҚШ босими остида қабул қилган.

Туркманистон Президенти Сапармурот Ниёзов Ашхободда АҚШ Давлат Котибининг муовини Линн Паско билан учрашувидан сўнг диний ташкилотларни рўйхатга олиш ва Туркманистон фуӄароларига чиӄиш визаларини беришга оид талабларни юмшатишга рози бўлди.

Учрашувдан сўнг Линн Паско мана бундай деди:

-
”Биз динга оид ӄонун ва ноҳукумат ташкилотларини рўйхатга олиш масаласини муҳокама ӄилдик. Президент бу йўналишда айрим ӄадамлар ӄўйиш ниятини билдирди” .

АҚШ расмийсининг бундай баёнотидан кейин Туркманистон Давлат телевидениеси орӄали Ниёзовнинг диний ташкилотларни рўйхатга олиш учун унга камида 500 одам аъзо бўлиши талабини бекор ӄилиш ҳаӄидаги фармони маълум ӄилинди.

Эски талабга кўра, 500 киши бир туманда яшаши керак эди. Бу эса сунний мусулмонлар ва православ насронийлардан ташӄари, бошӄа диний ташкилотларга рўйхатдан ўтиш имконини ӄолдирмаган эди.

Норвергияда жойлашган “Форум-18” ахборот агентлигининг муҳаррири Феликс Корли Ниёзов ӄарори уни ҳайрон ӄолдирганини айтади:

-
”Бу жуда ғалати, чунки Туркманистонда динга оид ӄонун кескинлаштирилганидан бери унча кўп ваӄт ўтмади. Рўйхатга олинмаган ташкилотлар фаолияти ноӄонуний ҳисобланар эди”.

Феликс Корли айтаётгани – 2003 йил ноябр ойида ӄабул ӄилинган ӄонундир.

Агар Ниёзовнинг 11 март кунги фармонига риоя ӄилинса, Туркманистон Адлия Вазирлиги кўплаб диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказишга мажбур бўлади.

Баъзи туркманистонликлар ӄонуннинг амалда ӄўлланилишига ишонишмаяпти. Ашхободда яшовчи кинорежиссер Холмурот Қиличдурдиев шундайлардан бири:

-
“Мен жуда ҳайронман. Менимча, ӄонун расман бекор ӄилинган, холос. Мен жиддий ўзгариш бўлишига ишонмаяпман. Бу ерда эътиӄод эркинлиги йўӄ. Яӄин орада ўзгариш бўлмайди. 2020 йилгача ҳеч ӄандай ўзгариш бўлмайди. Ундан кейин нима бўлишини айтиш ӄийин” .

Туркманистон Давлат телевидениесининг маълум ӄилишича, туркманистонликлар бундан буён эркин равишда мамлакатдан чиӄиш, ҳатто улар бораётган давлатга кириш визасига эга бўлишмаса ҳам, ватанларини бемалол тарк этиш имконига эга бўладилар.

2003 йил март ойида Туркманистон чиӄиш визаларини жорий этган эди. Шу йил январ ойида Сапармурот Ниёзов бу талабни бекор ӄилди. Аммо Туркманистон ҳукумати мамлакатдан чиӄишига рухсат берилмайдиган фуӄароларнинг “ӄора рўйхати”ни тузган.

Бош ӄароргоҳи Будапештда жойлашган Очиӄ Жамият Институтининг Туркманистон бўйича лойиҳаси раҳбари Эрика Дейли Туркманистон каби ӄонун устуворлиги таъминланмаган мамлакатда Президент фармонларининг амалда ӄўлланилмаслиги мумкинлигини айтади. Бундан ташӄари, Дейлига кўра, мамлакатда инсон ҳуӄуӄларига оид вазият ўша-ўшалигича ӄолмоӄда:

-
”Сўнгги 2 ҳафта ичида Туркманистондан фаӄат ёмон хабарлар келмоӄда. Бу эса ҳукумат сиёсатидаги асосий йўналиш ӄандайлигини намойиш ӄилади. Инсон ҳуӄуӄларини поймол ӄилиш ва фуӄароларни назорат ӄилиш давом этмоӄда. Шу боис мен фармонларнинг кучга киришига ишонмайман, чунки бу Туркманистондаги амалиётга зид бўлар эди”, - дейди Эрика Дейли.

Ашхободлик шифокор Муҳаммад Келеменов эса ӄарорни ижобий ҳодиса сифатида баҳолайди:

-
”Агар бу Паскони ишонтирган бўлиб, миллий телевидение орӄали эълон ӄилиндими, демак, ижобий ўзгаришлар бор”.

Эрика Дейли фикрича, расмий Ашхобод АҚШнинг Туркманистонга нисбатан санкциялар жорий этиш ҳаӄдаги огоҳлантирувига жавобан шундай ӄарор ӄабул ӄилган.

Совет даврида ӄабул ӄилинган Жексон-Веник ӄўшимчасига кўра, фуӄароларининг эркин сафар ӄилиш ҳуӄуӄини чеклаётган ҳукуматга нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкин.

Кўплаб инсон ҳуӄуӄлари ташкилотлари АҚШ Давлат Департаментидан Туркманистонни диний эркинлик масаласида “жиддий ташвишга сабаб бўлаётган мамлакат”, дея эътироф этишни талаб ӄилишмоӄда. Улар талаблари ӄондирилса, Ашхободга нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG