Линклар

Испания полицияси Мадрид вокзалида содир этилган террорчилик амалиёти учун масъулиятни “Ал-Қаида” ташкилоти зиммасига олганлигини билдирди.


Полицияга “Ал-Қаида” ташкилоти номидан видеотасма келган. Видеотасмада Марокаш лаҳжасида араб тилида сўзлаган эркак киши террорчилик амалиёти учун масъулият “Ал-Қаида” зиммасида эканлигини айтган. Видеотасманинг ҳақиқийлиги текширилмоқда.
Кеча Испанияда марокашлик уч киши ва келиб чиқиши ҳиндлардан бўлган икки нафар испаниялик фуқаро Мадридда содир этилган террорчилик амалиётида шубҳа қилиниб қўлга олинди. Шу кунгача, испания расмийлари террорчилик амалиётини баск сепаратистларининг “ЭТА” ташкилоти содир этган, деб билдираётган эдилар.
XS
SM
MD
LG