Линклар

logo-print

Испания полицияси 11 март кунги Мадрид портлашларига алоқадорлиги гумон этилаётган яна тўрт нафар шахсни қўлга олди.


Германиянинг "Дойче пресс" ахборот агентлиги хабарига кўра, қўлга олинганларнинг бари келиб чиқиши шимолий африкалик шахслар. Испанияда олдинроқ хибсга олинган беш шахс устидан маҳкама эшитувлари бугун бошланиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, уч марокашлик ва икки ҳиндистонлик бу шахслар устидан бошланиши кутилаётган эшитувлари ёпиқ тарзда бўлади. Эслатиб ўтамиз бир хафта олдин Мадрид вокзалларида содир этилган портлашлар оқибатида 201 киши ҳалок бўлган, мингдан ортиқ киши жароҳатлан эди.
XS
SM
MD
LG