Линклар

logo-print

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Косоводаги зўравонликни зудлик билан тўхтатишга да’ват этди.

  • Садриддин Ашур

БМТ ходимлари вазият оғирлашганлиги сабаб, асосий зиддиятлар вужудга келган Митровица шаҳридан эвакуация қилинди.
НАТО тинчликпарвар кучларининг ма’лумотларига кўра, ўтган ҳафтадаги тўқнашувлар давомида 31 киши ҳалок бўлган, 500 одам яраланган.
Сербия ва Черногория Ташқи Ишлар Вазири Горан Свиланович косоволик албанлар лидерларини зўравонликлар олдини олмаётганликда айблади. Бу ҳақда Горан Свиланович шундай деди:
”Улар бу оммавий зўравонликнинг олдини олишни ёки исташмайди, ёки қўлларидан бу иш келмайди. Улар ҳокимиятни исташади, лекин ана шу ҳокимият талаб этадиган мас’улиятни инкор этишади”.
XS
SM
MD
LG