Линклар

Туркманистон собиқ бош муфтиси 22 йил қамоқ жазосига ҳукм этилди.


Азизулло Арол Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро лига томонидан тарқатилган баëнотга кўра¸ яқинда Туркманистон собиқ бош муфтийси Насрулло ибн Ибодулло давлатга хиëнат ва Президент Ниëзов жонига суиқасд қилганликда айбланиб¸ 22 йил қамоқ жазосига ҳукм этилган. Бироқ кўпчилик кузатувчиларга кўра¸ ибн Ибодулло "Руҳнома" китобининг масжидларда қўлланиши мажбурий тус олганига қаршилик билдиргани учун озодликдам маҳрум этилган. Туркманистонлик ўзбек собиқ муфтий ибн Ибодулло қамоқ жазосининг биринчи беш йилини кучайтирилган режимли қамоқ шароитида ўтказади.

"Кўпчилик таҳлилчилар¸ минтақа бўйича мутахассислар¸ жумладан Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро лига ҳам жаноб Ибодулло президент Ниëзовнинг "Руҳнома" китобининг мамлакат масжидларида илоҳийнома сифатида қўллаш ва тарғиб этиш мажбурийлаштирилганига қаршилик билдиргани¸ ҳамда Ниëзовнинг мусулмонларга нисбатан олиб бораëтган сиëсатини танқид қилгани учун озодликдан маҳрум этилган¸ деб биладилар"¸ - дейди Халқаро лига вакили Петр Залмаев.

Унга кўра¸ расмий Ашхобод ибн Ибодуллони давлатга хиëнат қилганлик¸ ҳамда 2002 йилнинг 5 ноябрида Ниëзовга қарши уюштирилган суиқасдга алоқадорликда айбламоқда. Бироқ Туркманистон собиқ муфтийси Насрулло ибн Ибодуллонинг 22 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида Туркманистон давлат тасарруфидаги ахборот воситаларида ҳеч қандай расмий хабар берилмаган ва ибн Ибодулло иши бўйича ҳукм чиқарган ҳакам эса бу масала хусусида маълумот беришдан бош тортган.

Халқаро лига баëнотига кўра¸ Насрулло ибн Ибодуллонинг озодликдан маҳрум этилиши Туркманистондаги дин ва виждон эркинлигига қилинган навбатдаги тазйикдир. Айни пайтда¸ бу воқеа Туркманистонда рухсат этилган икки диний оқимдан бири - суннийларнинг режим томонидан нишонга олинганини кўрсатади.

Мазкур баëнотда ëзилишича¸ 2003 йилнинг январида Президент Ниëзов миллати ўзбек бўлган муфтий Насрулло Ибодуллони Туркманистон бош муфтийси вазифасидан бўшатиб¸ ўрнига турман миллатидан бўлган Какагели Вафоевни тайинлаган. Бу ишни у "Руҳнома"ни қўллаш ва уни тарғиб қилиш буйруғига бўйсунувчи дин пешволари сонини кўпайтириш мақсадида амалга оширган. Хўш¸ илоҳий бўлмаган китобларнинг масжидларда қўлланишига бошқа диний уламолар қандай қарайдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раис ўринбосари Абдураззоқ Юнусов фикрлари билан танишдингиз.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро лига баëнотида таъкидланишича¸ кейинги йиллар давомида Туркманистонда ибн Ибодуллодан ташқари ўзбек миллатига мансуб бошқа бир қатор таниқли лидерлар ҳам қамоққа олинган.

"Менинг билишимча¸ Ниëзов сўнгги бир неча йил ичида нафақат этник ўзбеклар¸ балки бошқа этник озчилик намоëндаларини ҳам таъқиб қилиш кампаниясини олиб бормоқда. Айниқса¸ ўтган йили этник ўзбек вакиллари таъқиб қилинди. Ибн Ибодуллонинг қамоққа олингани энг катта ҳодиса бўлди"¸ - дейди Халқаро лига вакили Залмаев.

Москвадаги Инсон ҳуқуқлари Мемориал маркази бошлиқи Виталий Понаморëв ибн Ибодулло айнан ўзбек бўлганлиги учун қамоққа олинган¸ деган фикрда эмас.

"Туркманистонда миллий камситиш баробарида диний эркинликларни чеклаш муаммоси ҳам мавжуд. Бироқ мен ибн Ибодуллонинг қамоққа олинишини алоҳида бир ҳодиса¸ деб биламан. Кейинги йилларда Туркманистонинг баъзи вилоятларидаги ўзбек имомларини олиб¸ ўрнига туркман имомларини қўйишган"¸ - дейди Понаморëв.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро лига баëнотида ибн Ибодулло ишининг маҳаллий ва халқаро кузатувчилар иштирокида қайта кўриб чиқилиши талаб қилинади. Шунингдек Президент Ниëзов ўз фуқароларининг фундаментал ҳуқуқлари¸ асосан сўз¸ йиғилиш ва диний эркинликларга нисбатан жорий қилган чекловларни бартараф этишга даъват этилади.
XS
SM
MD
LG