Линклар

Австралия ва Осиëнинг айрим мамлакатларида Ироқ урушига қарши намойишлар бўлиб ўтди.


Азизулло Арол

Бугун Австралия ва Осиë қитъаларида Ироқ урушининг бир йиллиги муносабати билан минглаб кишилар норозилик намойиши ўтказдилар.
Тахминан 3 минг намойишчи Сиднейда тўпланган бўлса¸ бошқа минглаб одамлар Австралиянинг Мелбурн¸ Брисбэн ва Перт шаҳарларида кўча юришлари қилдилар.
Шунингдек¸ Сеулда 1500 нафар атрофида ëш талабалар тинч намойиш ўтказди. Токиода эса бир неча минг киши ҳуштак ва ноғора чалиб¸ Япониянинг Ироққа ҳарбий куч юборишига норозилик билдирдилар.
XS
SM
MD
LG