Линклар

Ироӄ уруши бошланганининг 1 йиллиги: Дунё бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Фарангис Саид Бундан 1 йил олдин, 20 март куни АҚШ учӄичлари Ироӄ ҳудудини бомбардимон ӄила бошлаган эдилар. Ироӄ уруши бошланишининг 1 йиллиги муносабати билан шанба куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида норозилик намойишлари ва аксил-уруш акциялари ўтказилди.

Бу ҳаӄда ҳамкасбим Фарангис Саид билан суҳбатлашамиз.

С.У.: Авваламбор, бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари ҳаӄида маълумот берсак.

Ф.С.: Урушга ӄарши намойишлар Европа, Осиё, Австралия ва Америкада бўлиб ўтмоӄда.

Хусусан, ҳукуматлари АҚШнинг Ироӄ уруши режасини ӄўллаб-ӄувватлаган давлатлар Испания, Италия, Британияда катта намойишлар бўлиб ўтди. Лондонда икки намойишчи норозилик тариӄасида Биг Бен минорасига чиӄди.

Чехия пойтахти Прагада ҳам бугун норозилик акцияси бўлиб ўтди.

АҚШда Нью-Йоркдан Сан-Францискогача, ҳаммаси бўлиб 200 шаҳардаги намойишлар ҳаӄида маълумотлар берилмоӄда.
Сан-Францискода намойишлар жума куни бошланиб кетган.

С.У.: Уларда ӄанча одам иштирок этмоӄда?

Ф.С.: Масалан, Ироӄӄа 1000 аскарини юборган Японияда 30 минг одам намойишга чиӄди.

Осиёнинг бошӄа мамлакатлари, жумладан Жанубий Корея, Таиланд ва Гонконгда, ҳамда Австралия ва Янги Зеландияда юз минглаб одам урушга ӄарши уюштирилган тадбирларда иштирок этди.

Сан-Францискода 600 киши кўчаларга чиӄӄани айтилмоӄда. Бу энг катта намойишлардан бири. Ӄолган йирик намойишлар АҚШнинг Нью-Йорк ва Чикаго шаҳарларида бўлиб ўтди.

Бу йилги намойишларда ӄатнашаётганлар сони ўтган йилга ӄараганда камроӄ, дейилмоӄда. Ўтган йили уруш бошланмай туриб, Нью-Йорк шаҳридаги Манҳэттэн даҳасининг ўзидагина 250 минг одам йиғилган эди.

С.У.: Бир йил олдин намойишларга чиӄӄанлар урушни бошламасликни талаб ӄилган эдилар. Хўш, бугун улар нимани талаб ӄилишяпти?

Ф.С.: Улар Ироӄдаги АҚШ оккупациясига чек ӄўйишни талаб ӄилишмоӄда. Оӄ Уйнинг ташӄи сиёсатини империализм деб атаб, уни олиб бораётган Буш маъмуриятини ӄоралашмоӄда.

Лондондаги намойишчилар “Уруш бўлмасин, ёлғон гапирилмасин”, деган шиор билан шаҳар кўчаларидан юриб ўтишди.

Жанубий Корея пойтахти Сеулда намойишчилар мамлакат ҳарбийларининг Ироӄӄа юборилишига ӄаршилик билдирдилар.

Япониялик намойишчилар “Ироӄдаги ӄайта ӄуриш ишларига ажратилган маблағдан ноҳукумат ташкилотлари яхшироӄ фойдаланадилар. Пулни уларга беринг”, дея талаб ӄилдилар.

С.У.: АҚШ расмийларининг бунга муносабати ӄандай бўлмоӄда?

Ф.С.: Жума куни Президент Жорж Буш Оӄ Уйда Ироӄ уруши бошланишининг 1 йиллиги муносабати билан нутӄ сўзлади. Ўз нутӄида Буш “аксил-террор урушига ӄўшилиш ҳар бир ҳукуматнинг мажбурияти”, деб таъкидлади. Айни ваӄтда у Ироӄда нафаӄат АҚШ, балки бошӄа давлатлар ҳарбийлари жойлаштирилганини таъкдлаб, бу АҚШ уруши эмас, халӄаро ҳамжамият уруши, деган мазмунда баёнот ӄилди.

Айнив аӄтда яӄинда ҳокимияти ўзгарган Испанияда 60та сиёсий гуруҳ фуӄароларни шанба куни кўчаларга чиӄиб, АҚШ етакчилигидаги Ироӄ оккупациясига чек ӄўйишни талаб ӄилишга чаӄирди. Гуруҳлар орасида ўтган якшанба кунги сайловларда ғалаба ӄозонган Социалистлар партияси вакиллари ҳам бор. Улар бу билан янги Бош Вазир Хосе Луис Родригез Сапатеронинг Ироӄдан Испания ӄўшинларини олиб чиӄиш режасини ӄўллаб-ӄувватламоӄдалар.
XS
SM
MD
LG