Линклар

logo-print

Бугун Тайванда 20 март куни ўтказилган Президентлик сайлови натижалари бекор қилиниши талаб этилган намойишлар бўлиб ўтди.


Хабарларга кўра, намойишда 10 минг киши иштирок этган.

Президентлик сайловида Тайваннинг амалдаги раҳбари Чэн Шуй Бян ғолиб чиққан эди. Муҳолифатдан Президентликка номзод этиб кўрсатилган Лян Чан сайлов натижалари қалбакилаштирилганлигини билдирди. Норозилик намойиши иштирокчиларидан бири:

“Биз норозимиз. Овоз бериш натижалари худди Президентга қилинган суиқасд каби қалбакидир”, деб фикр билдирди.

Тайван Олий Суди вазият текширилгунча сайлов қутиларини муҳрлашга қарор чиқарди.
XS
SM
MD
LG