Линклар

НАТО Бош Котиби Яап Хооп Схеффер Косово албанларини ўзларининг сиёсий мақсадларини ҳал қилишда зўравонлик ишлатмаслик ҳақида огоҳлантирди.


У 28 одамнинг ҳалокатига олиб келган косоволик албанлар ва озчиликни ташкил этувчи серблар ўртасидаги тўқнашувларни зудлик билан тўхтатишга яна бир бор да’ват этди. Уч ярим мингдан ортиқ серблар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.
Кеча Косовада икки нафар албан боланинг дафн маросими бўлиб ўтди. Бу болалар ўлими минтақада этник асосдаги сўнгги тўқнашувларга туртки бўлган.
XS
SM
MD
LG