Линклар

logo-print

Покистоннинг афғон чегараси яқинида ҳукумат қўшинлари билан “Ал-Қайда” жанггарилари ўртасида қаттиқ жанглар давом этмоқда.


Урушни тўхтатиш ҳақидаги шартнома бир неча соат амал қилди, холос. Маҳаллий оқсоқоллар ўтказган музокараларда тоғли туманларда қуршаб олинган 500га яқин жанггарининг таслим бўлиши ҳақида гап борган эди.
Ўтган ҳафтада бошланган жангларда ўнлаб одам ҳалок бўлди. Уларнинг орасида 13 маҳаллий одам борлиги ҳам қайд қилинмоқда.
Покистонлик ҳарбийлар жанг майдонида ер ости тунелларини топдилар. Қамалдаги жанггарилар “Ал-Қайда” раҳбарларидан бирини яшираётганлиги тахмин қилиняпти.
Покистонга Америка қўшинларининг Яқин ва Ўрта Шарқдаги қўмондони генерал Жон Абизаид келди. У Покистон қўмондонлиги билан “*АЛ-Қайда”га қарши олиб борилаётган операцияни муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG