Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:33

“Ҳамас” раҳбари ўлимининг АҚШ сиёсатига таъсири


Фарангис Саид 22 март куни “Ҳамас” асосчиси ва етакчиси Шайҳ Аҳмад Яссиннинг Исроил ҳарбийлари томонидан ўлдирилиши жуда жиддий ҳодиса сифатида баҳоланмоӄда. Араб мамлакатлари аҳолиси орасида ғазаб ва ӄайғу ҳукм сураётир. Араб ҳукуматлари Аҳмад Яссиннинг ўлимини бир фаластинликка эмас, балки барча арабларга ӄарши ӄаратилган ҳаракат, дея баҳоладилар.

Миср Президенти Ҳусни Муборак Исроил ҳаракатини ӄоралаб, жумладан, “вазиятнинг бу даражага етишини ҳеч ким тасаввур ӄилмаган эди”, деб айтди.

Муборак ва унга жўр бўлган Сурия Президенти Башар Ассадга кўра, фаластинликлар орасида катта обрў ва салоҳиятга эга Шайх Яссин Исроил ва Фаластин ўртасида сўнгги тўрт йил ичида биринчи бор тинчликка ӄарата ӄадамлар ӄўйила бошлаганида ўлдирилди. “Бу эса зўравонликларнинг кучайишига олиб келади”, - дея таъкидлади Миср ва Сурия раҳбарлари.

Ҳодисани шарҳлаётганларнинг бари Шайх Ясиннинг мажруҳ бўлгани ва ўлдирилган дамда ногиронларнинг ғилдиракли курсисида ўтирганини тилга олмоӄдалар. Фаластинлик бир киши шундай дейди:

”Менинг сиёсий ӄарашларим мўътадил, аммо мен ҳам Исроил ҳаракатига чидаб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Бу даҳшат. Ногиронлар курсисида ўтирган мажруҳ одамнинг ҳарбий учӄичлар томонидан ўлдирилишини кўриш жуда оғир”.

Ҳодисадан сўнг Миср ва Иорданияда норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Исроил элчихонаси олдида тўпланган намойишчилар “Араб ерида Исроил элчихоналари бўлмаслиги керак”, дея талаб ӄилишди.

Европа давлатлари Исроил ҳукумати ҳаракатларини ӄораладилар.

Айни ваӄтда АҚШ ҳодисага ўзгача муносабат билдирмоӄда.

Вашингтон расмийларига Шайх Ясиннинг ўлдирилиши муносабати билан кўплаб саволлар берилди. Асосийси Оӄ Уйнинг операция ҳаӄида олдиндан маълумотга эга бўлган-бўлмагани ҳаӄидаги савол бўлди. Чунки фаластинликлар орасида катта обрўга эга Шайх Аҳмад Яссин сўнгги пайтларда Исроил ҳукумати хавотирларига сабаб бўлаётган ва ҳатто “Фаластин Усама бин Ладени”, деб аталаётган эди.

АҚШ Давлат Департаменти ва Оӄ Уй расмийлари Шайхни ўлдириш режасидан бехабар бўлганларини таъкидлаб, Исроил ҳаракатини “жиддий ташвишга сабаб бўлаётган” ҳаракат сифатида баҳоладилар. Ушбу баҳо Европа давлатларининг ӄораловчи муносабатидан фарӄ ӄилиши жамоатчилик эътиборидан четда ӄолмади.

Кузатувчилар фикрича, Европа ва Араб мамлакатларининг ҳодиса юзасидан билдираётган муносабати, айни ваӄтда “Ҳамас” ташкилотининг обрўли раҳбарининг ўлдирилиши Яӄин Шарӄдаги вазиятни ўзгартириши мумкин. Қоҳирадаги “Ал-Аҳрам” Стратегик Тадӄиӄотлар Маркази директори Набил Абдил Фаттоҳга кўра, “Ҳамас” ўз тактикасини ўзгартириб, тобора радикаллашиши мумкин. “Бундан буён, - дейди Фаттоҳ, - либераллар, радикаллар ва миллатчилар бирлашиб, тинчлик музокараларига ӄаршилик кўрсатиши, бу эса охир-оӄибат тинчлик жараёнини тўхтатиб ӄўйиши мумкин”.

Яӄин Шарӄ бўйича америкалик мутахассис Ҳенри Сигман ҳам бу фикрга ӄўшилар экан, Шайх Ясиннинг ўлдирилиши АҚШнинг минтаӄадаги ролига жиддий зарар етказиши мумкин, деб фикр билдиради:

”АҚШнинг Яӄин Шарӄ бўйича муаммоларга тўла ташаббуси, яъни минтаӄада демократиянинг ӄарор топиши, ислоҳотларнинг амалга ошиши ва савдо-сотиӄнинг ривожланишини кўзловчи ташаббусини амалга ошириш янада ӄийинлашди. Бу режанинг минтаӄада ижобий ӄабул ӄилиниши эҳтимоли камайди”.

Ҳенри Сигман каби мутахассислар фикрича, Шайх Аҳмад Ясиннинг ўлдирилиши Яӄин Шарӄда АҚШ обрўсига зиён етказди, у тинчлик ўрнатиш жараёнини тўхтатиб ӄўяди, “Ҳамас”нинг радикаллашишига олиб келади ва минтаӄада зўравонликлар яна авж олади. Бундай фикрларга ӄарамай, АҚШ раҳбарияти ҳозирча ўзининг Исроил-Фаластин ўртасидаги можарога муносабатини, ӄолаверса Яӄин Шарӄӄа нисбатан сиёсатини ўзгартириш ниятини билдирмади.
XS
SM
MD
LG