Линклар

Бугун Афғонистон Фуқаролар Авиацияси вазири, Ҳирот ҳокими Исмоил Хоннинг ўғли Мирвоис Содиқнинг дафн маросими бўлиб ўтди.

  • Ҳасанжон

Унда бир неча минг одам қатнашди.
Хавфсизликни таъминлаш учун Афғонистон ҳукумати Ҳиротга 2 мингдан ортиқ аскар жўнатди.
Якшанба куни ўлдирилган Содиқнинг дафн маросимида Афғонистон Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим ва Ички Ишлар вазири Аҳмад Жалоли ҳам қатнашдилар.
Афғонистон Ташқи Ишлар вазирлиги матбуот вакили Умар Самадга кўра, Мирвоис Содиқ ўз отаси Исмоил Хоннинг хусусий армияси ва Афғонистон Мудофаа вазирлигининг 4-корпуси аскарлари ўртасида юз берган тўқнашув пайтида нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG