Линклар

АҚШнинг НАСА фазо агентлиги тадқиқотчиси Стив Сквайр қачонлардир Марсда суви шўр кўл ëки денгиз мавжуд бўлганини айтди.

  • Абдулла Искандар

Американинг "Оппортюнити" марсюргичи шўр сув ичида пайдо бўлиши мумкин бўлган тошларни қайд этди.
Олимлар қизил сайëрада сув хавзаси қачон бўлгани ва у қанча сатхни эгаллагани борасида хозирча аниқ фикрга эга эмас.
НАСА тадқиқотчиси Стив Сквайр гапиради:
"Айнан шундай муҳит ҳаëт учун шароитни яратиши мумкин. Хозир биз сайëрада ҳаëт бўлганлигини билмаймиз. Аммо ўз таркибида тахминларимизга исбот бўлувчи унсурлар мавжуд топилма кейингги тадқиқотларимиз учун воситадир".
XS
SM
MD
LG