Линклар

logo-print

Миср маҳкамаси 26 шахсни мамлакатда фаолияти таъқиқлаб қўйилган "Хизбут Таҳрир" ташкилотини қайта тиклашга уринганликда айблаб, бир йилдан беш йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазосига тортди.


Судланганлар орасида уч нафар Британия фуқароси ҳам бор. Суд мажлисида сўз олган адвокатлар айбланган шахслар фақат ташкилот мафкурасини ўрганганликларини, аммо улар одам ёнлаш билан шуғулланмаганликларини таъкидладилар. "Ҳизбут Таҳрир" ташкилоти Мисрда 1974 йилдан бери таъқиқланган. Ўша пайтда ташкилот мамлакатда давлат тўнтариши қилишга уринганликда айбланган эди.
XS
SM
MD
LG