Линклар

АҚШда 3 минг киши ўлимига сабаб бўлган 2001 йил 11 сентябр терактлари юзасидан мустақил комиссия эшитувлари давом этмоқда.


Комиссияга кўрсатма берган, АҚШ маъмуриятининг собиқ амалдори Ричард Кларк ҳозирги Буш маъмурияти 2001 йил 11 сентябр фожиасига қадар террорчиликка қарши кураш масаласига биринчи даражали масала сифатида қарамаганини таъкдлади.
"Мен бу ерда ҳозир бўлган барчага, шунингдек ушбу мухокамаларни телевидение орқали кузатаётганларга шуни айтмоқчиман: ҳукуматингиз Сизнинг ишончингизни оқламади. Сизни ҳимоянгизни таъминлашлари керак бўлганлар, шу жумладан мен ҳам Сизнинг ишончингизни оқламадим ва бунинг учун сизлардан узр сўрайман", - деди Кларк.
Буш маъмурияти Кларк кўрсатмасига муносабат билдирар экан, унинг баёноти ортида сиёсий мақсадлар ётишини таъкидлашди. Террорчиликка қарши кураш масалалари бўйича Оқ уй рахбари маслаҳатчиси бўлган Ричард Кларк бир йил аввал лавозимидан кетган эди.
XS
SM
MD
LG